...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бейонсенинг саратонга чалинган мухлиси вафот этди


18:42, 29.03.2017 Шоу-бизнес
 3 420

Эбонида ўта камёб саратон турининг 4-босқичи аниқланиб, у ўтган вақт мобайнида Андерсон саратон касалликлари марказида даволанаётган эди.

Бир неча кун аввал, машҳур қўшиқчи Бейонсе саратонга чалинган мухлиси Эбони Бэнкснинг орзусини амалга ошириб, у билан боғлангани ҳақида хабар бергандик.
 
Афсус, Бейонсе билан ғойибона учрашувдан сўнг, орадан 4 кун ўтиб, саратонга қарши курашаётган Эбони Бэнкс вафот этди. Бу ҳақда “People” нашри хабар қилди.
 
22 март куни хонанда Бейонсе “FaceTime” қўл телефони иловаси орқали юқори синф ўқувчиси Эбони Бэнкс билан суҳбатлашиб, унинг орзусини амалга оширганди.
 
Эбонида ўта камёб саратон турининг 4-босқичи аниқланиб, у ўтган вақт мобайнида Андерсон саратон касалликлари марказида даволанаётган эди.
 
Эбони саратон касаллигига чалинган инсонларга ёрдам бериш ниятида ҳамшира бўлмоқчи эди. Бетоблиги туфайли муддатидан олдин ҳамширалик мактабини тугатиб, 16 март куни диплом олганди.
Умида Якубова

Теглар:Бейонсе саратон мухлис 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!