...
МЕНЮ
ONLINE TV

ТВ ходимларига калтакланган қизчанинг оиласи намуналилиги ҳақида маҳалласидан “мақтовнома” берилган


18:36, 13.11.2017 Жамият
 9 025

Маҳалла вакилининг маълум қилишича, қиз айни дамда мактабгача таълим муассасасига бормоқда, саломатлиги ҳам жойида.

“Ўзбекистон” телерадиоканали орқали эфирга узатилган “Учбурчак” ток-шоуси кўрсатилган видео нафақат мамлакатда, балки мамлакат ташқарисида ҳам катта шов-шувларга сабаб бўлмоқда.
 
Профессионал журналистлар бирор мақола, радиоэшиттириш, кўрсатув тайёрлашдан аввал вазиятни атрофлича ўрганиб, уни ҳар жиҳатдан таҳлил қилишга, майда деталларни ҳам кўздан қочирмасликка ҳаракат қиладилар.
 
“Учбурчак” муаллифлари Нозима Воҳидова ва Нилуфар Умрзоқова ҳам кўрсатувни тайёрлашдан аввал отаси томонидан калтакланган қизчанинг оиласи ҳақида маълумот олиш учун улар истиқомат қилаётган маҳалла фуқаролар йиғинига мурожаат қилишган.
 
Маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари ТВ ходимларига расмий хат юборишган. Хатда ушбу оила низолардан йироқлиги, намунали оилалиги кўрсатилган. Албатта, маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари бундай оилаларга бош суқиб, қандай яшаётганини ўрганмагандан кейин намунали кўринаверади... Ё “видеолар интернетда тарқалмаса бўлди, унгача намунали деб тураверамиз” қабилида иш тутилганми?
 
Маҳалла вакилининг маълум қилишича, қиз айни дамда мактабгача таълим муассасасига бормоқда, саломатлиги ҳам жойида. У ҳозир бувисининг қарамоғида.
 
Кўрсатув иштирокчилар маҳалла фаолининг фикрларини рад этиб, бу ҳолат биринчи марта рўй бермаётганини, аввал ҳам бу ҳолат рўй берганини айтишар экан, маҳалла фуқаролар йиғини вакилларини маҳаллада бўлаётган ҳодисалардан бехабарликда айбладилар. 

Теглар:Нозима Воҳидова Нилуфар Умрзоқова Учбурчак 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Nafisa
23:16 13.11.2017

U ota emas MAXLUQ. Hatto eng yovvoyi hayvonlar ham bolam deydi.Nafratlanaman bunaqalardan odam qiyofasidagi iblislar. O'z bolasini bunday xo'rlagan nomard IIB xodimi bo'lganda qanday xodim bolgan ekan pastkash



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар