...
МЕНЮ
ONLINE TV

Об-ҳаво: совуқ кунларга яна икки кун бор


18:20, 13.11.2017 Бу қизиқ
 6 838

Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса ёмғир ёғиши мумкин.

Аввалроқ, жорий ҳафтада Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетиши, Нукус ва Урганч шаҳарларида ҳарорат кечаси -2 даражагача тушиши ҳақида хабар берган эдик. Маълум қилинишича, ҳарорат 15 ноябрдан тушишни бошлайди.
 
Эртага, 14 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб кутилаётган об-ҳаво маълумоти билан танишинг.
 
Тошкент шаҳрида ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундузи 13-15 даража, кечаси 6-8 даража илиқ бўлади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳарорат кундузи 5-10 даража, кечаси 2-7 даража илиқ бўлади.
 
Бухоро, Навоий, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳарорат кундузи 10-15 даража, кечаси 5-10 даража илиқ бўлади.
 
Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса ёмғир ёғиш эҳтимоли мавжуд. Ҳарорат кундузи +10...+15 даража, кечаси +5...+10 даража бўлади.
 
Фарғона водийсида ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундузи 10-15 даража, кечаси 2-7 даража илиқ бўлади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!