...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тушда гапириш ва қўрқинчли туш кўришга нима сабаб бўлади?


12:31, 17.08.2016 Саломатлик
 10 326

Баъзан доимий равишда қўрқинчли туш кўриш ўз жонига қасд қилиш ҳолатига олиб келиши мумкин.

Мутахассисларнинг фикрича, тушда гапириш – умуман зарарсиз ҳодиса, аммо жуда кам ҳолларда у бир қатор муаммоларни, жумладан,  эпилепсия, яъни тутқаноқни келтириб чиқариши мумкин.
 
Катта ёшдаги кишилар уйқу пайтида кўпроқ гапиришади ва бу икки турга бўлинади. Биринчиси аниқ нутқ бўлиб, чуқур бўлмаган уйқу пайтида кузатилади. Иккинчиси эса ноаниқ нутқ ҳисобланади ва у чуқур уйқу пайтида кузатилиши мумкин. 
 
Катталар ва болаларнинг тушда гапиришлари кундалик таассурот ва фавқулодда ҳиссиётлар таъсирида юзага келиши билан боғлиқдир.  Бундан ташқари, қўрқинчи туш кўриш ҳам кундалик оғир руҳий кечинмалар натижасида юзага келиши мумкин
 
Маълумотларга қараганда, доимий равишда ёмон туш кўриш салбий ҳис-туйғуларни кучайтиради ва ўз жонига қасд қилишга олиб келиши мумкин.
 
Тез-тез қўрқинчли туш кўриш ва ўз жонига қасд қилишга мойиллик ўртасидаги боғлиқлик олимлар томонида анча олдин аниқланган,  аммо унинг механизми ҳалигача ноаниқдир.  Оксфорд университети руҳшуноси Симон Кайл ва унинг ҳаммуаллифлари фикрича,  қўрқинчли тушлар билвосита одамнинг ҳаётдаги мағлубият,  умидсизлик ва чорасизлик ҳақидаги ўйларини кучайтиради. 
 
90 нафар кўнгиллилар (уларнинг барчасида жуда чуқур тушкун кайфиятга учраш ҳолати кузатилган) ўртасида олиб борилган тадқиқотлар давомида ўзларининг ҳолатлари, ўй-хаёллари, тушда асосан нима кўришлари ҳақида сўралган. 
 
Руҳшунослар олинган маълумотларга асосланиб, одамнинг ўз жонига қасд қилиши қўрқинчли туш кўрадиган одамларда кўпроқ кузатилшини (уларнинг 62 фоизи) аниқлашди. Шу билан бирга, тадқиқотда иштирок этганлар орасида туш билан боғлиқ муаммоси бўлмаган кишиларда суиқасд ҳақидаги фикрлар жуда кам (20 фоиз) кузатилди.
 
Тадқиқотчиларнинг фикрича, қўрқинчли туш кўриш одам руҳиятига салбий таъсир қилади. Улар ҳаётдаги оғир руҳий зарба натижасида пайдо бўлиши мумкин. Масалан, автоҳалокат, урушда қатнашиш, зўрлаш ва бошқа ҳолатлар.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Туш Суиқасд Тутқаноқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!