Хитой Марказий ҳарбий кенгаши аъзоси генерал-полковник Чжан Ян ўз жонига суиқасд қилган.
Юқори мартабали ҳарбийнинг ўз жонига суиқасд қилишига коррупцияда айблангани сабаб бўлган, дейилмоқда.
Суриштирув давомида генерал Чжан Ян Марказий ҳарбий кенгаш раиси ўринбосарлари бўлган Го Босюн ҳамда Цзю Цайхоу билан коррупцияга оид ишларда яқин алоқада бўлгани аниқланган.
Го Босюнга умрбодлик қамоқ жазоси тайинланган, Цзю Цайхоу судгача вафот этган.