...
МЕНЮ
ONLINE TV

Имомали Раҳмоннинг ҳаёти тўғрисида ҳикоя қилувчи пьеса яратилди


11:22, 28.11.2017 Олам
 1 859

Тожикистонлик ёзувчи, драматург Абдуғаффор Абдужаббор Тожикистон президенти Имомали Рахмон тўғрисида “Назаркарда” деб номланган пьеса яратди.

Тожикистонлик ёзувчи, драматург Абдуғаффор Абдужаббор Тожикистон президенти Имомали Рахмон тўғрисида “Назаркарда” деб номланган пьеса яратди.
 
Мазкур пьесада Тожикистон президентининг мамлакатда тинчликни қарор топтиришдаги фаолияти, БМТ минбаридан сўзлаган нутқи, бошқа давлатлар раҳбарлари билан учрашувлари ҳамда оила даврасидаги ҳаёти тасвирланган.
 
Пьеса муаллифи Тожикистон Олий Кенгашининг 1992 йил Хўжанд шаҳрида Имомали Раҳмон президент бўлиб сайланган 16-сессияси ишида иштирок этган. Шунингдек, Абдуғаффор Абдужаббор Тожикистонда тинчликнинг қарор топиши тўғрисидаги туркум телекўрсатувнинг асосий муаллифларидан ҳисобланади.
 
Бунгача Имомали Раҳмоннинг образи бадиий адабиёт, мусиқа, тасвирий санъатда яратилган бўлиб, ушбу пьеса театр санъати йўналишида Имомали Раҳмон тўғрисида яратилган дастлабки асардир.     
Обил Сафаров

Теглар:Тожикистон Имомали Раҳмон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!