...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дарсдан қочган коллеж ўқувчилари ўғирликка тушишди


10:44, 28.11.2017 Жамият
 3 381

Вояга етмаган йигитлар хонадонга кириб, қиймати қарийб 8 миллион сўмга тенг қимматбаҳо буюмларни ўғирлаб кетишган.

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида талончилик ҳаракати содир этилди. Маълумотларга кўра, мазкур туманда жойлашган хонадонларнинг бирига ёш йигитлар ҳужум қилиб, қимматбаҳо буюмларни ўғирлаб кетишган.
 
“Автотранспорт ва хизмат кўрсатиш” коллежининг 1-босқич ўқувчилари бўлган вояга етмаган йигитлар хонадонга кириб, у ердан 5 та аёллар ва 2 та эркакларнинг тилла узуги, 1 та занжир ва 390 минг сўм пулни ўғирлашган.
 
2001 йилда туғилган йигитлар коллеждаги дарсдан қочиб кетишган. Ўзлари бостириб кирмоқчи бўлган уйга келиб, қўнғироқ чалишган. Уйда ҳеч ким йўқлигига амин бўлишгач, талончилик ҳаракатини амалга оширишган.
 
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Талончилик Ўғрилик Янгийўл 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар