...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нақд пул тушуми энди онлайн тарзда назорат қилинади


13:41, 15.11.2017 Жамият
 3 658

Мазкур назорат амалиёти учун ишлаб чиқилган лойиҳа бир йил ичида тўлиқ амалга оширилиши шарт.

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида фискал маълумотлар оператори фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳасининг шарҳи тақдим этилган. Унга кўра, Ўзбекистон ҳар бир урилган чек ҳақидаги маълумотларни онлайн режимида солиқ органларига узатувчи НКМ тизимига ўтмоқда.
 
Лойиҳани амалга ошириш муддатлари қатъий қилиб белгилаб қўйилди. 2017 йил 29 сентябрь кунидаги ПҚ–3300-сон қарордаги онлайн НКМ яратиш бўйича топшириқ билан Тошкент ва Нукус шаҳарлари, бундан ташқари, вилоятлар марказида 500 дан 1000 гача онлайн НКМдан фойдаланиш бўйича тажриба лойиҳаси 2018 йилнинг 1 январидан 30 мартига қадар ишга туширилиши белгиланган.
 
2018 йилнинг 1 июлига қадар эса Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказидаги барча юридик шахсларлар онлайн НКМдан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни амалга оширишлари шарт. 2018 йилнинг 1 декабрига қадар эса Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барча юридик ва жисмоний шахслар онлайн НКМни қўллаган ҳолда ҳисоб-китоб қилишлари керак бўлади.
 
Norma.uz порталининг маълум қилишича, порталда тизимни жорий этиш даври бир йил қилиб белгиланган. Лойиҳа бўйича марказдан олис ва бориш қийин бўлган ҳамда телекоммуникация тармоқлари билан қамраб олинмаган аҳоли пунктларида амалга ошириладиган фаолият турлари учун НКМдан фойдаланмаган ҳолда ҳисоб-китоб қилиш мумкин.
 
Лойиҳа бўйича “Ўзбектелеком” АК ва “Online Technologies Systems” МЧЖ ХК ўртасидаги қўшма корхона фискал маълумотларни қайта ишлаш учун рухсатнома олган расмий ташкилот ҳисобланади. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Вазирлар Маҳкамаси Нақд пул тушуми НКМ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар