Эътиборли жиҳати шундаки, ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг ҳаммаси арқон ёрдамида ўзини осиш орқали амалга оширилган.
Кеча, 17 апрель куни Бўстонлиқ тумани, Қўшқўрғон қишлоғи, Хўжа маҳалласи, Офарин кўчасида яшаган 61 ёшли С.Ғ ўзини молхонаси тўсинига осиб, вафот этган.
Оққўрғон тумани, “Ҳосилдор” маҳалласи, Ферма кўчаси, рақамсиз уйда истиқомат қилган 40 ёшли М.Б. уйи олдидаги фермер хўжалиги даласидаги дарахтга ўзини осиб ўлдирган.
Тошкент тумани, “Ахиллик” маҳалласи, Хуррамлик кўчасида яшовчи 30 ёшли Ж.М. уйи ҳаммоми эшигига арқон билан ўзини осганда, яқин қариндошлари томонидан қутқарилиб, Тошкент шаҳридаги шифохоналардан бирига етказилган.
Янгийўл тумани, Алишер Навоий маҳалласи, Ниҳол кўчасида яшаган, Иқтисодиёт касб-хунар коллежининг 3-курс ўқувчиси, 1999 йилда туғилган, Ҳ.У. уйидаги қуриб битказилмаган ошхона тўсинига ўзини осиб, вафот этган.
Янгийўл тумани, “Умид” маҳалласи, Улуғбек кўчасида яшовчи, 23 яшар бева С.Д. уйи молхонасидаги тўсинига арқон билан ўзини осган. Уни яқин қариндошлари қутқариб, туман шифохонасига етказган.