...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркманистонда Ислом Каримов ёдгорлик мажмуаси очилиши бўлиб ўтди


01:58, 08.03.2017 Жамият
 6 049

Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов ёдгорлик мажмуасига гуллар қўйдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистонга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш мақсадида барпо этилган ёдгорлик мажмуаси очилиш маросимида иштирок этди. 

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов билан видолашув маросимида Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистонда Буюк Йўлбошчимиз хотираси абадийлаштирилишини таъкидлаган эди. Шу мақсадда Туркманобод шаҳридаги марказий кўчалардан бирига Ислом Каримов номи берилди. Ушбу кўчада ёдгорлик мажмуаси барпо этилди ва Ислом Каримовнинг бюсти ўрнатилди. Мажмуада Ўзбекистон ва Туркманистон давлат байроқлари акс эттирилган. Уларнинг ёнидаги гранитда Ислом Каримовнинг “Биз қадрлашимиз ва юксалтиришимиз зарур бўлган муҳим бойлик – бу мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро ишончдир” деган сўзлари ўзбек ва туркман тилларида битилган.
 
Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов Буюк Йўлбошчимизнинг ушбу ўгитига амал қилиб, мамлакатларимиз ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаб, ўзаро ҳамкорликни изчил ривожлантирмоқда.
 
Мазкур ёдгорликнинг очилиш маросими бўлди.
 
“Ислом Каримов буюк сиёсатчи, улуғ давлат арбоби, ўз халқини жонидан ортиқ севган ватанпарвар инсон эди. Ўзбекистоннинг янги ҳаётида дуч келган турли муаммо ва қийинчиликларни оқилона енгиб ўтди. Бутун минтақа тинчлиги ва ҳамкорлигига, жумладан, Ўзбекистон билан Туркманистон алоқалари ривожига улкан ҳисса қўшди. Ислом Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш қарзимиз эди. Бугун ушбу вазифани адо этар эканмиз, у кишининг меросини асрашимиз, мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлашимиз зарур”, деди Гурбангули Бердимуҳамедов.  
 
“Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирганингиз учун чуқур миннатдорлик билдирамиз. Ислом Каримов буюк давлат арбоби, узоқни кўра оладиган доно сиёсатчи, замонамизнинг ёрқин, улуғ шахсларидан эди. Мустақиллигимиз асосчиси Ислом Каримов Ўзбекистонда кучли давлат барпо этди, жамиятимизни демократия йўлидан изчил ривожлантирди. Шу билан бирга, бутун минтақамизда тинчлик, хавфсизлик ва аҳиллик муҳитини яратишга улкан ҳисса қўшди. Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида қарор топган алоқалар дўстлик, яхши қўшничилик муносабатларининг намунасига айланди”, дейди Шавкат Мирзиёев.  
 
Президентлар Ислом Каримов ёдгорлик мажмуасига гуллар қўйдилар. Ислом Каримов номидаги кўча бўйлаб сайр қилдилар.
 
Ўзбекистон ва Туркманистон ҳукуматлари аъзолари, дипломатик корпус, кенг жамоатчилик вакиллари ҳам Биринчи Президентимиз ёдгорлиги пойига гуллар қўйди. 

Теглар:Ислом Каримов хотираси Ислом Каримов бюсти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар