...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркманистон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи якунланди


20:10, 24.04.2018 Жамият
 3 509

Ташриф сўнгида ҳар икки давлат Раҳбарлари Хоразм вилояти драма театрида Ўзбекистон ва Туркманистон санъат усталари иштирокида бўлиб ўтган концертда иштирок этиб, мадъаний хордиқ чиқаришди.

Бугун, 24 апрель куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи ниҳоясига етди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, 23 апрель куни Тошкентга етиб келган Туркманистон Президенти ташриф доирасида Кўксарой мажмуасида бўлиб, Ўзбекистон Президенти Шавкат Миризиёв билан ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, савдо уйлари очиш, ишбилармонлар кенгаши ташкил этиш бўйича, шунингдек, транспорт, транзит, қишлоқ хўжалиги, фан-техника, касаба уюшмалари, спорт ва бошқа соҳаларга доир 17 та ҳужжат имзолади.
 
Сўнгра Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкалига ҳам гулчамбар қўйди. Буюк давлат арбобининг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
 
Шундан сўнг икки давлат Раҳбарлари Тошкентдаги  Махтумқули кўчасига ташриф буюриб, кўча бошидаги Махтумқулига монументи пойига гуллар қўйишди.
 
Бундан ташқари, икки давлат Президентлари Тошкентдаги Ашхобод сайилгоҳи очилиш маросимида иштирок этиб, у ерда кўчат ўтқаздилар. Шу тариқа, ташрифнинг илк куни якунига етди.
 
Бугун, 24 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Урганч халқаро аэропортида Гурбангули Бердимуҳамедовни кутиб олди.
 
Шундан кейин Президентлар Урганч туманининг Ғойбу қишлоғида барпо этилган ўзбек-туркман дўстлик уйини очиб беришди ва тарихий обида – “Улли ҳовли” мажмуасида бўлишди.
 
Ташриф Хивага кўчиб, у ерда тарихий обидалар – “Ичан қалъа”, Нуриллабой мажмуаси ва Шерғозихон мадрасаси зиёрат қилинди.
 
Ташриф сўнгида ҳар икки давлат Раҳбарлари Хоразм вилояти драма театрида Ўзбекистон ва Туркманистон санъат усталари иштирокида бўлиб ўтган концертда иштирок этиб, мадъаний хордиқ чиқаришди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар