...
МЕНЮ
ONLINE TV

Арманистонда ҳукумат ўзгарди. Қорабоғ нима бўлади?


20:07, 24.04.2018 Олам
 3 943

Қорабоғ муаммосининг ҳал этилиши минтақада мустаҳкам тинчлик ва барқарорлик ўрнатишни таъминлайди.

Аввалроқ, Арманистонда Бош вазир алмашгани ҳақида хабар қилган эдик.
 
Таъкидлаш керакки, Бош вазир лавозимига тайинланган собиқ Президент Серж Саргсян халқ томонидан Қорабоғ муаммосини ҳал қилишда сусткашлик қилганликда айбланди. Бир неча кун давом этган намойишлардан кейин Саргсян истеъфо беришга мажбур бўлди.
 
Озарбайжон Қорабоғ муаммосини тинч йўл билан ҳал қилиш учун Арманистоннинг соғлом сиёсий кучлари билан музокараларни давом эттиришга тайёр. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
 
“Биз тоғли Қорабоғ муаммосини ҳал қилиш учун Арманистоннинг соғлом сиёсий кучлари билан музокараларни давом эттиришга тайёрмиз. Муаммони халқаро ҳуқуқнинг норма ва принциплари асосида, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг резолюцияси талаблари доирасида тинч йўл билан ечишимиз керак”, дейди Озарбайжон ТИВ вакили Ҳикмат Гажиев.
 
Унинг сўзларига кўра, Қорабоғ муаммосининг ҳал этилиши минтақада мустаҳкам тинчлик ва барқарорлик ўрнатишни таъминлайди.
 
Маълумот ўрнида, Қорабоғ муаммоси кўп йиллардан бери ечими топилмаётган минтақавий муаммодир. Ушбу можаро иштирокчилари бўлмиш Арманистон ва Озарбайжон давлатлари ўз тарафдорларига эга. Арманистонни бу масалада Россия қўллаб-қувватлайди. Озарбайжон манфаатларини эса, Туркия ҳимоя қилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Арманистон Озарбайжон тоғли Қорабоғ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!