Президентлар муҳим масалаларда музокаралар ўтказиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан жорий йилнинг 23 апрель куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Президент матбуот-котиби Комилжон Алламжонов хабар берди.
Давлат раҳбарлари Кўксаройда тор ва кенг доирада музокаралар ўтказади. Икки томонлама ҳужжатлар имзоланади.
Ташриф дастури кенг ва мазмунли тузилган бўлиб, Президентларнинг Тошкентдаги Махтумқули кўчасига бориши, Ашхобод сайилгоҳининг очилиш маросимида қатнашиши мўлжалланган.
Ташриф дастури доирасида Гурбангули Бердимуҳамедов 24 апрель куни Хоразм вилоятига боради. Шунингдек, Урганч туманидаги “Улли ҳовли” ёдгорлиги, Хивадаги “Ичан қалъа” мажмуасига ташриф ва бошқа маданий тадбирлар режалаштирилган.

Суннатилла Абдуллаев