“Навбаҳор”нинг ашаддий мухлисларига футболга бўлган меҳри сабаб 22 минг дона футболкалар тақдим этилганди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти ҳам Президентининг эътиборларидан руҳланган ҳолда, мамлакатда футболни янги босқичга олиб чиқиш учун кўплаб ислоҳотларни, янгиликларни амалга оширмоқда.
Жумладан, мухлисларни стадионларга қайтариш, уларга футбол учрашувларини стадионда катта завқ билан томоша қилиш учун барча шарт-шароитлар яратиляпти. Бунинг натижасида эса, Суперлига учрашувларида стадионлар мухлислар билан аста-секин тўлиб бормоқда.
Аввал хабар берилганидек, Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан “Навбаҳор” жамоасининг фидоий, ашаддий мухлисларига футболга бўлган меҳри сабабли совға сифатида 22 минг дона футболкалар тақдим этилганди.
Бугун, 20 апрель куни Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда Суперлига 7-туридан ўрин олган “Бунёдкор” жамоасига қарши учрашув олдидан стадионга ташриф буюрган ҳар бир мухлисга мазкур футболкалар бепул тарқатилмоқда.
Маълумот учун, “Навбаҳор” – “Бунёдкор” ўйини соат 18:00 да бошланади.