...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркманистон Президентини шаҳар кўчалари бўйлаб тантанали кутиб олишдан норозилар ўқисин!


12:08, 24.04.2018 Жамият
 13 969

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг ўзида икки маротаба давлат ташрифи билан борганида, Туркманистон халқи жуда катта ҳурмат-эҳтиром билан кутиб олган эди.

Ҳеч кимга сир эмаски, бугун жаҳон афкор оммаси Ўзбекистон ва Туркманистонни стратегик шерик давлатлар сифатида эътироф этмоқда. Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар янги босқичга кўтарилди.
 
Дунёнинг деярли барча мамлакатларида меҳмон катта тантаналар билан кутиб олинади. Шу жумладан, бизда ҳам. Халқимизда “Меҳмон атойи худо” деган гап бежиз айтилмаган. Оддий мисол: хонадонимизга қариндош-уруғми, таниш-билишми меҳмон бўлиб келса, дастурхонга бор-будимиз қўйилади, уни муносиб кутиб олиш учун оиланинг барча аъзолари сафарбар этилади.
 
Туркманистон Президентини кутиб олиш учун ҳам шундай йўл тутилди. Олий мартабали меҳмоннинг келишига мамлакатимизда, шу жумладан, Тошкент шаҳрида, Хоразм вилоятида жуда катта тайёргарлик ишлари олиб борилди. Юртимиз ёшлари ҳам бунга озми-кўпми ўз ҳиссаларини қўшишди.
 
Эслаб кўринг, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг ўзида икки маротаба давлат ташрифи билан борганида, Туркманистон халқи жуда катта ҳурмат-эҳтиром билан кутиб олган эди. Демак, биз ҳам ана шу ҳурмат-эҳтиромга, меҳр-эътиборга муносиб жавоб қайтараяпмиз. Саломга яраша алик дейдиларку!
 
Маълумот ўрнида айтиш керакки, Ўзбекистон таълим муассасаларида туркманистонлик 720 нафар йигит-қиз таҳсил олмоқда. Ўзбекистонда туркман миллатига мансуб 192 минг нафар аҳоли бир оила фарзандларидек аҳил-иноқ истиқомат қилмоқда. Мамлакатимизда туркман тилида дарс бериладиган 44 та мактаб фаолият юритмоқда. Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида туркман филологияси йўналишида мутахассислар, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида туркман тили ўқитувчилари тайёрланмоқда.
 
Назаримда, ҳар бир масалага ана нуқтаи назардан ёндашсак, юртимиз бундан-да гуллаб-яшнаб, тараққий этиб бораверади!

Теглар:Туркманистон Гурбангули Бердимуҳамедов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар