...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тайёрмисиз? Ўзбекистонга “Реал Мадрид” келмоқда


11:55, 24.04.2018 Спорт
 8 162

Маълумки Real Madrid Foundation ва ЎФА ўртасида шартнома имзоланган.

Ўзбекистонга “Қироллик клуби” академиясининг менежерлари Андрес Антонио ҳамда Хуан Паблолар ташриф буюради.
 
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, 2018 йилнинг январь ойида Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол федерацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов Испанияга ташриф буюриб, “Реал Мадрид” клуби академияси директори  Хулио Ронко билан учрашув ўтказганди.
 
Учрашувда “Қироллик клуби”нинг Real Madrid Foundation Clinic дастури асосида Ўзбекистонда “Реал Мадрид” клубининг футбол мактабини очиш, клубда фаолият юритаётган мураббийларни Ўзбекистонга олиб келиш, улар иштирокида футбол мактабларида машғулотлар ўтказиш, футболчилар билан ишлаш жараёнлари ҳақида ўз тажрибалари билан ўртоқлашиш бўйича келишув имзоланган.
 
Шунингдек, Real Madrid Foundation  ва ЎФА ўртасида имзоланган Реал Мадрид академиясинг “Clinics” дастури доирасида Ўзбекистонда ва Испанияда болалар ва мураббийлар курсини ўтказиш бўйича ҳам ҳамкорлик келишувига эришилган.
 
Келишувга асосан 22 май куни Ўзбекистонга “Қироллик клуби” академиясининг менежерлари Андрес Антонио ҳамда Хуан Паблолар ташриф буюришади.
 
Испаниялик мутахассислар Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти билан учрашув ўтказгандан сўнг, Real Madrid Foundation Clinic дастури бўйича ташкил этилаётган футбол академияси бинолари барпо этиладиган жой билан танишади.
 
“Clinics”  дастури бўйича Тошкентда болалар мураббийлари учун ўқув курслари июнь ойидан бошланишини ҳам қўшимча қилиш даркор.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Реал Мадрид 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!