...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркманистон Президенти Ўзбекистонга келади


09:27, 23.02.2018 Жамият
 2 948

Туркманистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Туркманистон Президентининг ташрифи ҳақида гапирди.

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов шу йил баҳор фаслида Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар берди.
 
Туркманистоннинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Шири Шириев Томонлар икки давлат раҳбарлари учрашувига қизғин тайёргарлик кўраётгани, муҳокамалар чоғида кўплаб масалалар кўриб чиқилишини маълум қилди.
 
Бу ҳақда Элчи қуйидагиларни билдириб ўтди:
 
“Жорий йилда Президентимизнинг Ўзбекистонга давлат ташрифини амалга оширишини кутаяпмиз. Ташриф давомида қатор масалаларга ечим топилади. Ҳозирча кун тартиби маълум эмас, лекин тайёрланаяпмиз. Ташрифнинг аниқ санасини айта олмайман, аммо дипломатик каналлар бўйича иш олиб бораяпмиз. Бу баҳорда бўлиши эҳтимоли катта”.
Икром Раҳмон

Теглар:Туркманистон Ўзбекистон Шири Шириев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар