...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўзаро савдо келишувларига эришди


09:09, 23.02.2018 Жамият
 1 635

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ишбилармонларининг биснес-анжумани бўлиб ўтди.

Аввалроқ, Тошкент шаҳрига Ҳиндистон Республикасининг Кимё саноати ва минерал ўғитлар давлат вазири Мансукҳ Мандавия бошчилигидаги делегация ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.
 
Кеча, 22 февраль куни Мансуҳ Мандавия бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ишбилармон доираларининг бизнес-анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
 
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда икки мамлакатнинг фармацевтика ва кимё саноати соҳасида фаолият юритаётган компания ва концернлари раҳбарлари иштирок этди. 
 
Бизнес-анжуман давомида қуйидаги келишувлар тасдиқланди:
 
  • Ўзбекистон Ҳиндистонга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, транспорт ва сайёҳлик хизматлари, ўсимлик шарбатлари ва экстракти, кўнчилик хомашёси экспорт қилади.
  • Ҳиндистондан Ўзбекистонга фармацевтика ва кимё саноати маҳсулотлари, механик ва электрон ускуналар, автомобиль эҳтиёт қисмлари импорт қилинади.

Анжуманда фармацевтика ва кимё саноати соҳасидаги алоқаларни фаоллаштириш, шу орқали савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш, Ҳиндистон компанияларини мамлакатимиздаги хусусийлаштириш жараёнига кенг жалб этиш каби масалалар муҳокама қилинди. 
Икром Раҳмон

Теглар:Ҳиндистон Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар