Вазир ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири билан учрашди.
Айни дамда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида ўзаро ҳамкорликнинг янги саҳифалари очилиб, барча йўналишлар бўйича юқори даражали муносабатлар ўрнатилмоқда. Жумладан, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ўзаро алоқалар тобора ривожланмоқда.
Учрашувда илғор технологияларни жорий қилиш, ҳамкорликда АКТ йўналишида тажриба алмашишнинг истиқболларини ўрганиш муҳим масала ҳисобланиши қайд этилди. Хусусан, телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, кадрлар малакасини ошириш, “электрон ҳукумат”ни ривожлантириш, дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.