...
МЕНЮ
ONLINE TV

Соғлиқни сақлаш вазири ЖССАнинг 70 сессиясида иштирок этмоқда


16:31, 23.05.2017 Жамият
 2 272

22 май куни ЖССТнинг юқори органи ҳисобланувчи Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 70 сессияси очилди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 70 сессиясида иштирок этмоқда.
 
Шу йилнинг 22 май куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг юқори органи ҳисобланувчи Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 70 сессияси очилди. Унда 194 та аъзо давлатлар қаторида Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашмоқда.


 
Ҳар йили ЖССТга аъзо давлатларнинг соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича раҳбарлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг сессиясида иштирок этиш учун Женевага ташриф буюради. Сессия давомида иштирокчилар ЖССТ фаолиятини кўриб чиқиб, ўз олдига янги мақсад ва вазифалар қўяди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг бу йилги сессиясида соғлиқни сақлаш соҳасига доир мураккаб масалалар ва уларнинг ечимига доир чора-тадбирлар кўрилмоқда.
 
22 май куни сессиянинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбир давомида, яъни 23 май куни ЖССТга аъзо давлатлар Ташкилотга янги Бош директорни сайлаши кутилмоқда.

Теглар:Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти Алишер Шодмонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар