Суҳбатда ЕИнинг Ўзбекистондаги Делегацияси бошлиғи, Элчи Эдуардс Стипрайс ҳам иштирок этди.
Европа депутатлари ташрифи дастуридан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, вазирлик ва идоралар ҳамда фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашув ва музокаралар ўрин олган.
ТИВда бўлиб ўтган суҳбат давомида Европарламентнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кичик қўмитаси кун тартибига кирувчи соҳаларда Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинган.
Таъкидланганидек, Адлия, ички ишлар, инсон ҳуқуқлари бўйича қўшма кичик қўмита ва Инсон ҳуқуқлари бўйича мулоқотнинг алоҳида механизмининг Ўзбекистон-Европа Иттифоқи шаклидаги мунтазам мажлислари ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан тизимли ва конструктив асосда фикр алмашиш имконини яратади.
Депутатлар илтимосига биноан 2017-2021-йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар тўғрисида Европа томонига маълумот берилди. Демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган изчил ҳаракатлар ислоҳотларнинг ажралмас қисми ҳисобланиши таъкидланди.
Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Суҳбатда ЕИнинг Ўзбекистондаги Делегацияси бошлиғи, Элчи Эдуардс Стипрайс ҳам иштирок этди.