Россия Ички ишлар вазири полиция генерали Владимир Колокольцев бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди.
Бугун, 23 май куни Владимир Колокольцев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-майор Абдусалом Азизов ўзаро ҳамкорлик ҳақидаги Протоколни имзоладилар.
Протокол 2017-2018 йилларга қаратилган бўлиб, икки мамлакатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мутаҳассислари томонидан тайёрланган.
“Бу ҳужжатга Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва давлатларимиз ҳудудидаги жиноятчиликка қарши тизимли кураш олиб боришга имкон яратувчи дастур сифатида қараяпмиз”, деб таъкидлади Владимир Колокольцев.