Стадион ўраб ташланди, яқин ўртадаги темир йўл вокзали ёпилди.
“Бу ҳарбий фильмлардаги кадрга ўхшар эди. Ўзимга келганимда, атрофда 20-30 кишининг жасади ётарди. Уларнинг тирик ёки ўликлигини билиб бўлмасди. Ваҳимага тушган одамлар қочаётганларида бир-бирларини босиб, устиларига чиқиб кетдилар”, дейди гувоҳлардан бири.
Стадиондан югуриб чиққаларга дарҳол ёрдам кўрсатдила, воқеа жойига полиция ва қутқарувчилар етиб келдилар. Одамлар ҳаддан ташқари кўп бўлгани учун аҳолидан тиббий ёрдамга муҳтожлари мурожаат қилиши илтимос қилинди.
Жабрланганлар орасида ўсмирлар кўп бўлган, чунки Гранденинг аксарият мухлислари – ёшлар.
Портлашдан сўнг, стадион ўраб ташланди, яқин ўртадаги темир йўл вокзали ёпилди. Дастлабки хабарларда жабланганлар ҳақида турли маълумотлар келтирилди. Ва ниҳоят аниғи аён бўлди: 22 нафар одам ҳалок бўлди, 50 киши турли оғирликдаги тан жароҳатларини олди.
Портлаш характери ҳақида ҳам турли маълумотлар келиб тушмоқда, портлаш бир ёки уч марта содир бўлган. Стадион ходимларининг айтишларича, портлаш концерт майдончасининг ташқи қисмида содир этилган. АҚШ махсус хизматининг маълум қилишича, бомбани худкуш-террорчи ҳаракатга келтирган.
Воқеа жойига етиб келган сапёрлар “шубҳали нарса”га дуч келдилар. Топилма яқин ўртадаги боғга олиб чиқиб, портлатиб юборилди. Кейинчалик топилма бомба эмас, кийим солинган пакет эканлиги маълум бўлди.
Британия Бош вазири Тереза Мэй теракт оқибатида жабрланганларга ва ҳалок бўлганганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
“Биз бўлиб ўтган воқеанинг тафсилотларини ҳар тарафлама ўрганиб чиқмоқдамиз. Бизнинг хаёлимиз жабрланганлар ва ҳалок бўлганларнинг оиласи билан бирга”, деб таъкидлади Бош вазир.
Сешанба куни тезкор ҳукумат комиссияси иш бошлайди. Парламент сайловолди кампанияси эса маълум вақтга тўхтатилди.