Шу кунларда Шайхонтоҳур туманида Президентнинг ташрифига тайёргарлик ишлари кўрилмоқда.
Ишончли манбаларимизнинг маълум қилишича, ташриф санаси аниқ бўлди. 26 май куни амалга оширилиши кутилаётган ташриф давомида Президент пойтахтда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар ижроси, мактаблар ва МТМлар фаолияти билан танишиши, шунингдек, Шайхонтоҳур туманида қад ростлаётган янги замонавий боғнинг қурилиш ишлари билан танишиши назарда тутилган.
Шу кунларда Шайхонтоҳур туманида Президентнинг ташрифига тайёргарлик ишлари кўрилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил бошидан Ўзбекистон шаҳарлари, шунингдек, пойтахт Тошкент шаҳри туманларига алоҳида ташриф буюриб, жойлардаги шароит билан яқиндан танишмоқда. Давлат раҳбари кўздан кечирган ҳудудларда сезиларли даражада ўзгаришлар юз бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугунга қадар Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Сергели, Яшнобод, Миробод, Юнусобод, Чилонзор ва Олмазор туманларига ташриф буюрди.