...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Камилов БМТ тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги вакили билан учрашди


18:05, 03.08.2017 Жамият
 2 058

Мулоқот давомида икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Бугун, 3 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов БМТ Резидент-координатори, БМТ тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Хелен Фрейзерни қабул қилди.
 
Хелен Фрейзер БМТ Бош котиби Антониу Гуттерришнинг мактубини Вазир Абдулазиз Камиловга топширди.
 
Мулоқот давомида икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Қайд этилганидек, БМТ Бош котиби Антониу Гуттерриш ҳамда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайннинг Ўзбекистонга ташрифи ҳамда уларнинг Президент Шавкат Мирзиёев билан самарали музокаралари БМТнинг Ўзбекистонга ва бутун Марказий Осиё минтақасига эътибори кучайганидан далолат беради.
 
Ҳозирги пайтда Ўзбекистон ва БМТни турли соҳалардаги унумли ҳамкорлик боғлаб турибди. Таъкидланганидек, асосий тамойил – инсон манфаатларининг ҳамма нарсадан устунлиги Ўзбекистонда қабул қилинган 2017-2021 йиллар ҳаракатлар стратегияси ва БМТ Бош Ассамблеяси томонидан тасдиқланган 2016-2030 йилларда барқарор ривожлантириш мақсадларини бирлаштиради.
 
БМТ ваколатхонасининг янги тайинланган раҳбарига 2017-2020 йилларда Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича дастур (“Йўл харитаси") лойиҳаси кўриб чиқиш учун тақдим этилди.
 
Учрашувда шунингдек, айрим глобал ва минтақавий масалалар, жумладан БМТ шафелигида Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган халқаро конференция кун тартиби юзасидан фикрлар алмашилди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бош вазир Абдулазиз Камилов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар