...
МЕНЮ
ONLINE TV

Уй бекаси йўқлигида тақинчоқлари ўғирланди


17:52, 03.08.2017 Жамият
 2 777

Ушбу жиноятни Хафиза Бобоеванинг (исмлар ўзгартирилган) уйида вақтинча яшаган, Тошкент шаҳрида яшовчи Дурдона Усмонова содир этган.

Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи, 1972 йилда туғилган Хафиза Бобоева (исмлар ўзгартирилган) вилоят ИИБга ариза билан мурожаат қилди.
 
Мазкур аризага кўра, хонадонидан 16 июнь кунига ўтар кечаси номаълум шахс, уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, умумий нархи тахминан 10 миллион сўм бўлган 1 дона тилла узук ва 1 жуфт тилла зирак ўғирланганини маълум қилади.
 
Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Хафиза Бобоеванинг уйида вақтинча яшаб турган, Тошкент шаҳрида яшовчи 1984 йилда туғилган Дурдона Усмонова содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинди.
 
Айни пайтда дастлабки тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Тошкент вилояти Ўғирлик Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар