...
МЕНЮ
ONLINE TV

Медведев кетди! Энди Россияга ким Бош вазир бўлади?


16:26, 07.05.2018 Олам
 15 742

Путин ўз қасамёдидан сўнг бу ҳақда маълумот берган.

Аввалроқ, Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведев мамлакатнинг янги сайланган Президенти Владимир Путин ҳукуматни қайта шакллантириши муносабати билан истеъфога чиқарилиши мумкинлигини хабар қилган эдик.
 
Бугун, 7 май куни Путин Президентлик қасамёдини қабул қилди ва шундан сўнг амалдаги ҳукуматга истеъфо бериш бўйича фармон чиқарди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.
 
Хабарга кўра, Путин Медведев бошлиқ ҳукуматнинг ўтган вақт давомида олиб борган ишларини таъкидлаб, уларга ташаккур айтган.
 
Ўз навбатида, Путинда янги Бош вазир номзодини тақдим қилиш учун икки ҳафта вақт бор. Айни шунинг учун ҳам Путин янги бу лавозимга номзод ҳақида маълумот бермаган.
 
Дмитрий Медведев ҳам лавозимидан кетса-да, ишлашдан тўхтамаслиги, ҳали дам олиш нияти йўқлигини билдирган.
 
Айни пайтда экспертлар Россия ҳукуматининг тенг ярми истеъфога кетишини тахмин қилишмоқда.
Темур Назаров

Теглар:Путин Медведев Россия Бош вазир қасамёд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!