...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин: “Россия Қақнус каби, у доим қайта туғилади”


16:18, 07.05.2018 Олам
 4 141

Россияда ақилли болалар дунёга келиши керак.

Аввалроқ, Россия сайланган Президенти қасамёди бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар қилган эдик.
 
Кремлдаги Андреев залида бўлиб ўтган қасамёд маросимига Путин аввалгиларидан фарқли ўлароқ “Мерседес”да эмас, “Кортеж” лойиҳаси асосида яратилган янги лимузинда келди. Бу ҳақда “mk.ru” хабар берди.
 
Қасамёдни қабул қилиб бўлгач, Путин расман лавозимга киришди. Мамлакат мадҳияси янграб, ундан сўнг Президент нутқи бошланди.
 
Путин ўз нутқини “Кўп миллатли Россия халқи олдидаги маъсулиятни ҳис қилиб турибман”, деб бошлади.
 
Шундан сўнг россияликлар уни қўллаб-қувватлагани учун ташаккур билдирди. Президент нутқида озодлик, хавфсизлик, демография масалаларига тўхталиб ўтди.
 
Путин мамлакат хавфсизлиги мустаҳкам эканини таъкидлаб, бу йўналишдаги ишлар давом эттирилишини айтган.
 
Россияда ақлли болалар дунёга келиши керак. “Россия Қақнус каби, у доим қайта туғилади”, дейди Путин.
 
Путин ўз нутқини қуйидагича якунлади:
 
“Биз албатта муваффақиятга эришамиз. Бунинг учун қўлимдан келган барча ишни қиламан”.
 
Шундан сўнг, Кремль майдонида салютлар отилди.
 
Маълумот ўрнида, янги муддатда Путин президентлик лавозимда 2024 йилгача фаолият олиб боради.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Россия Путин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!