43 та мамлакат вакиллари соврин учун беллашади.
Бугун, 7 май куни Португалия пойтахти Лиссабон шаҳрида “Евровидение-2018” Халқаро қўшиқ танловига старт берилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
Тантанали маросим пойтахтдаги Санаът, архитектура ва техника музейида ташкил қилинди.
Ушбу маросимнинг очилишида шахсан Португалия Президенти Марселу Ребелу ди Соза ва мамлакат Маданият вазири Луис Фелипе Кастролар иштирок этишди.
Таъкидлаш керакки, мазкур танловда 43 мамлакат вакиллари ўзларининг ижод наъмуналари билан иштирок этмоқда.
Мусобақа тақвими бўйича ижодкорлар биринчи ярим финал учун эртага 8 май куни, иккинчи ярим финал учун жорий йилнинг 10 май куни ва финал учун 12 май куни ўз чиқишларини амалга оширишади.
Маълумот ўрнида, португалиялик Салвадор Собрал ўтган йилда мусобақанинг мутлақ ғолиби бўлгач, Португалия ушбу танловга мезбонликни қўлга киритган эди.
Эслатиб ўтамиз, “Евровидение”нинг биринчи ғолиби вафот этганини хабар қилган эдик.

Темур Назаров