...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фарҳод Саидов ва Ситора Фармонова қўшиқлари савияси паст деб топилди


12:11, 24.04.2018 Шоу-бизнес
 9 245

Кенгашда бешта хонанданинг қўшиқлари учун тасвирга олинган видеоклиплар кўриб чиқилди.

Жорий йилнинг 20 апрель куни “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси қошида қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш Бадиий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Ўзбекконцерт” Матбуот хизмати хабар қилди.
 
Кенгашда бешта хонанданинг қўшиқлари учун тасвирга олинган видеоклиплар кўриб чиқилди.
 
Улардан Элмурод Собиржонов “Севдим”, Бехруз Тохиров “Келинг дема”, Сардор Бекмуродов “Болага китоб беринг” деб номланган хонандалар қўшиқларга тасвирга олинган видеоклипларни ОАВ орқали эфирга узатишга тавсия берилди. 
 
Шунингдек, Фарҳод Саидовнинг “Жимир-жимир” ҳамда Ситора Фармонованинг “Чаманда гул” деб номланган қўшиқларининг матни савияси паст бўлганлиги боис, кенгаш аъзолари томонидан қаттиқ танқид остига олиниб рад этилди.
Икром Раҳмон

Теглар:қўшиқ савияси паст 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!