...
МЕНЮ
ONLINE TV

ХХ асрнинг энг оммабоп қўшиғи маълум бўлди


16:22, 11.12.2018 Шоу-бизнес
 8 696

Қўшиқ американинг Grammy мукофоти Шон-шуҳрат залига ҳам киритилган.

Британиянинг Queen рок-гуруҳи ижод намунаси бўлган Bohemian Rhapsody ХХ асрнинг энг кўп эшитилувчи мусиқий композицияси деб топилди. Бу ҳақда америка овоз ёзувчи компанияси Universal Music Group маълум қилди.
 
“Queen гуруҳининг Bohemian Rhapsody қўшиғи расман стриминг хизматларда энг кўп эшитилган ашула деб топилди”, дейилади компаниянинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
 
Маълумотларга кўра, интернет фойдаланувчилари бу қўшиқни 1,5 млрд маротаба тинглаган.
 
Bohemian Rhapsody гуруҳнинг тўртинчи мусиқий A Night At The Opera альбомига кирган. Мазкур қўшиққа ишланган клип рок тарихидаги биринчиси ҳисобланади.
 
Қўшиқ американинг Grammy мукофоти Шон-шуҳрат залига ҳам киритилган. Шунингдек, Rolling Stone журнали томонидан тузилувчи “500 энг яхши қўшиқ” рўхатидан жой олган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қўшиқ Bohemian Rhapsody 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!