Президент қарори билан яна бир ташкилот ходимларига пойтахт пропискасини олиш имкони яратилди.
Қарорга кўра, Инсон ҳуқуқлари бўйича марказ:
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси, Олий судининг статистик ахборотлари мажбурий жўнатмалар реестрига;
Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳукумат қарори билан Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ходимлари ҳам Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши мумкин бўлганди. Агентлик ходимлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида прописка олиб бериши мумкин бўлган 73-ташкилот бўлганди.