...
МЕНЮ
ONLINE TV

Медведев Ўзбекистон Бош вазирини табриклади


10:05, 04.05.2018 Олам
 4 638

Табрикда жасорат ва қаҳрамонлик ҳақида гап боради.

Кеча, 3 май куни Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведев Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 73 йиллиги билан бир нечта МДҲ мамлакатлари ҳукумат раҳбарларини табриклаб номалар юборди. Бу ҳақда Россия ҳукумати Матбуот хизмати хабар қилмоқда.
 
Хабарда Россия Бош вазири Озарбайжон, Арманистон, Белорус, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Молдава, Туркманистон, Ўзбекистон, Абхазия, Жанубий Осетия ҳукумат раҳбарларини ушбу мамлакатлар фуқароларини бирлаштириб турувчи буюк ғалаба билан муборакбод этган. 
 
Табрик мактубида уруш йилларидаги аскарларнинг қаҳрамонлиги ва жасорати, фронт ортидагиларнинг фидойилиги келажак авлодларнинг қалбида абадий қолиши таъкидланган.
 
Медведев, шунингдек, уруш давридаги синовларда юзага келган мустаҳкам дўстлик давлатлараро муносабатларнинг ишончи бўлиб қолишини билдириб ўтган.
 
Дмитрий Медведев макутуби якунида ҳамкасбларидан уруш қатнашчилари ва фронт ортида хизмат қилган инсонларга самимий эҳтироми ва миннатдорлигини етказиб қўйишни илтимос қилган.
Темур Назаров

Теглар:Дмитрий Медведов Абдулла Арипов Бош вазир 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!