Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан фуқароларнинг чет элга бориш рухсатнома ёзуви стикери бекор қилиниб, хорижга чиқиш паспорти босқичма-босқич жорий этилмоқда.
2017 йилнинг 7 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов идоралараро йиғилиш ўтказди. Унда жорий йилнинг 5 июль куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ватандошлар билан тўғридан-тўғри мулоқоти доирасида кўтарилган масалаларни ечиш юзасидан қилинаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва бошқа давлат тузилмалари вакиллари иштирок этдилар.