Қонли воқеаларда 250 нафарга яқин киши ҳалок бўлган бўлса, 2000 дан ортиқ аҳоли жароҳатланган.
Анжуманда Туркия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Аҳмет Башар Шенни оммавий ахборот воситалари ходимлари билан учрашди.
Элчи Аҳмет Башар Шенни дастлаб давлат тўнтариши жараёнлари акс этган видео ва суратларни изоҳлаб берди. Ундан сўнг ҳарбий тўнтариш ҳақида маълумотлар берди.
Қонли воқеаларда 250 нафарга яқин киши ҳалок бўлган бўлса, 2000 дан ортиқ аҳоли жароҳатланган. Бундан ташқари, бир қанча давлат идоралари бинолари жиддий зарар кўрган. Туркия ҳукумати бу воқеаларда “Фатхуллочи террор гуруҳи”ни айблаб келмоқда. Лекин анча йиллардан буён АҚШда истиқомат қилиб келаётган Фатхуллоҳ Гулен барча айбларни рад этмоқда.
Айтилишича, тўнтариш гуруҳи аъзолари АҚШда ишлаб чиқилган “Bylock” кодли алоқа тизимидан фойдаланган. Ундан махсус шифрлар орқали маълумотлар алмашинилган. Ҳукумат томонидан шифрларни ўрганиш ҳалигача давом этмоқда.