20 сентябрда Алишер Аъзамхўжаев Тошкентдан Туркияга жўнаб кетди.
Алишер Аъзамхўжаев ушбу лавозимга тайинлангач, шу вақтга қадар Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчиси сифатида фаолият юритган Улфат Қодиров ўрнини эгаллади.
Бугун, 20 сентябрь куни Алишер Аъзамхўжаев Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги элчихонасига янги раҳбар сифатида ўз фаолиятини бошлаш учун Тошкентдан Туркияга жўнаб кетди.
ТИВ Матбуот хизмати тарқатган хабарда Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчиси этиб тайинланган Алишер Аъзамхўжаев ТИВ марказий аппарати МДҲ мамлакатлари, шу жумладан Россия билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.