...
МЕНЮ
ONLINE TV

Анқарага Эрдўғаннинг партиядоши раҳбар бўлди


08:03, 07.11.2017 Олам
 2 610

Мустафо Туна Туркия Республикаси пойтахти Анқара шаҳрига мэр бўлди.

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған мамлакатда “янги қон киритиш” сиёсатини бошлаб юборди. Октябрь ойида Бурса, Истанбул шаҳарларининг раҳбарларини ўзгаргани буни кўрсатади.
 
Навбатдаги ўзгаришлар Анқарада ҳам амалга оширилди. Адолат ва тараққиёт партияси вакили Мустафо Туна Туркия пойтахтининг янги мэри бўлди.
 
Ушбу лавозимда Мустафао Туна Мелиҳ Гекчекнинг ўрнини эгаллади. Ушбу икки шахс ҳам Адолат ва тараққиёт партияси вакили бўлган.
 
Мелиҳ Гекчек Анқара шаҳрига 1994 йилдан буён раҳбарлик қилиб келган эди. У 28 октябрь куни Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг "кўрсатмасига" кўра истеъфога чиққан эди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Туркия Республикаси Анқара мэри сайланди Ражаб Тойиб Эрдўған 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!