Алишер Анварович Аъзамхўжаев Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди.
Алишер Анварович Аъзамхўжаев Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Тайинланган янги вазифага қадар Алишер Аъзамхўжаев Ташқи ишлар вазирлигининг МДҲ давлатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Маълумот учун, Конституциянинг 80-моддасида биноан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа вакилларини тайинлаш ҳамда уларни лавозимидан озод этиш Сенатнинг мутлақ ваколати ҳисобланади.