...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фотопост: картошкага ҳайкал ўрнатамизми?


12:19, 14.07.2017 Жамият
 13 701

Бугунги кун жаҳон тиббиёти шу нарсани аниқладики, инсон организми учун крахмал моддаси ниҳоятда қадрли ва зарур экан.

Барчамизга  маълумки, картошкадаги крахмал моддаси бошқа ҳеч бир сабзавот ёки мева таркибида унингчалик кўп учрамайди. Энг асосийси, айнан шу крахмал моддаси инсон саломатлигини сақловчи хусусиятга эга. Шу боисдан ҳам Хитой ва Япония аҳолиси узоқ умр кўриш ва куч-қувватни сақлаш мақсадида картошкани жуда хам кўп миқдорда истеъмол қиларкан. Худди биз нон ва нон маҳсулотларини севиб тановул қилганимиздек.


 
Йил бошидан буён картошка нархларининг ошиб бориши аҳоли ўртасида норозиликларни келтириб чиқармоқда.
 
Айни кунларда бозор расталарида сотилаётган сабзавотларнинг нархлари билан танишиш мақсадида пойтахтдаги “Фарҳод” ва “Олой” деҳқон бозорларидан махсус фоторепортаж тайёрладик.




 
Олиб борган кузатувларимиз давомида аниқланишича, “Фарҳод” деҳқон бозорида бир килограмм картошканинг энг арзони 2500 сўм. Эркин нархларда эса нави ва ҳолатига қараб баҳоси 3000 сўмдан 5000 сўмгача етиб боради. Масалан, пикассо нави 4500-5000 сўмдан сотилмоқда.




 
Пиёз нархи эса ўтган ойларникига қараганда анча ошган. Ҳолатига қараб эркин савдода 2500-3500 сўмгача етган бўлса, махсус расталарда (“Элга хизмат”) 3000 сўмга баҳоланмоқда.
 
“Олой”  деҳқон бозорида ҳам аҳвол шу.
 
Бугунги кун жаҳон тиббиёти шу нарсани аниқладики, инсон организми учун крахмал моддаси ниҳоятда қадрли ва зарур экан. Чунки бу модда танамиздаги миллионлаб ҳужайраларнинг фаол ишлашига кўмак беради. Агар айнан шу модда етишмаса, ҳужайраларда сустлик кузатилиб, инсон тез қарий бошлар экан.


 
Ҳужайраларнинг шикастланиши оқибатида бизда бошқа бир турдаги касалликлар ҳам пайдо бўлиши мумкин. Буларнинг олдини олиш учун эса доимий равишда картошка еб туриш керак.
 
Энди барча умидимиз яқиндагина тузилган махсус комиссиядан. Ушбу комиссия нархлардан хабардор бўлиб, Вазирлар Маҳкамасига кўрсатма бериб туради. Агар бирор- бир маҳсулот етишмай қолса, дефицит бошланади ва нархлар кўтарилади. Давлат муҳим товарлар нархини нормал даражада ушлаб турмоқчи.
Мухлиса Қосимова
Фото: Ситора Элбоева

Теглар:картошка 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

farxat
21:07 15.07.2017

Бундан кейин қиммат картошка ваҳимаси бўлмайди хаммаси гап , гушт хам шундай булганди нархини 20000 сумнан юқори булмайди деген эди хозир 30000 минг сум хеч ким хеч нарса қила олмайди



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар