Аввалроқ тирик йирик қорамол, тирик қўй ва эчкилар, йирик қорамол гўшти, қўй ёки эчки гўшти божхона тўловларидан озод қилинган эди.
Эндиликда бу рўйхатга картошка, шу жумладан музлатилгани ҳам киритилди, дея хабар берилди Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 16 январдаги Фармонга асосан тирик йирик қорамол, тирик қўй ва эчкилар, йирик қорамол гўшти, қўй ёки эчки гўшти, соя ловияси, кунгабоқар уруғи, кунжут уруғи шакарқамиш ёки лавлаги шакари ва кимёвий тоза сахароза божхона тўловлари тўлашдан озод қилинган эди.