...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон Тожикистондан электр импортини камайтирди


17:57, 22.09.2018 Жамият
 4 525

Августда Ўзбекистон қўшнисидан электр импортини июль ойидагига қараганда 35 миллион киловатт-соатга камайтирди.

Ўзбекистон август ойида Тожикистондан 382 миллион киловатт-соат электр энергия сотиб олди. Бир ой аввал эса бу кўрсаткич 417 миллион киловатт-соатга тенг бўлганди.
 
Жорий йил август ойида Тожикистон қўшниларига умумий 595 миллион киловатт-соат электр сотган. Бу июль ойига нисбатан 22 миллион киловатт-соатга кам. Электр экспортининг қисқариши Ўзбекистонга сотилган энергиянинг 35 миллион киловатт-соатга камайгани билан боғлиқ.
 
Август ойида Тожикистон Қирғизистонга 12,4 миллион киловатт-соат электр энергия сотган. Афғонистонга олдин бўлганидек 200 миллион киловатт-соатдан бироз кўпроқ электр энергия экспорт қилинган.
 
Маълумот учун, электр энергия компаниялари билан эришилган келишувга биноан Ўзбекистон 1 киловатт тожик электрини 2 америка центига сотиб олади. Афғонистонга эса электр 4,1 америка тушади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Электр Тожикистон импорт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар