Ҳужум уюштирганлар ҳарбийлар томонидан йўқ қилинган.
Бугун, 22 сентябрда жануби-ғарбий Эрондаги ҳарбий парадга уюштирилган теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз бўйнига олди, дея хабар беради “Reuters”.
Шунингдек, қурбонлар сони ҳам ошганлиги кўрсатиб ўтилди. Ҳозирги вақтга келиб, ҳалок бўлганлар 24 нафарни ташкил қилган, уларнинг 12 нафари миллий гвардиячилардир. Яраланганлар сони 60 кишига етган.
Ҳужумни жами тўрт киши амалга оширган бўлиб, уларнинг бари ҳарбийлар томонидан йўқ қилинган.
Аввалроқ, Эронда ҳарбий парадга теракт уюштирилгани ҳамда ҳолат акс этган видео тарқалгани ҳақида маьлум қилган эдик.

Шаҳруллохон Лутфиллохонов