...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда саккизта туман картошка етиштиришга ихтисослаштирилади


10:05, 27.02.2018 Жамият
 6 061

Картошка етиштирувчилар ассоциациясини тузилади.

Республикада уруғлик картошкасини етиштиришни янада ривожлантириш чоралари тўғрисида Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга асосан манфаатдор ташкилотларнинг Картошка етиштирувчилар ассоциациясини тузиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.

Akbarxo'ja Rasulov tavsiya etadi!

Ассоциациянинг асосий вазифаларидан бири республикада хорижий технология асосида маҳаллий картошка уруғчилигини ривожлантириш, ҳосилдорлиги юқори бўлган картошка кўчатларини етиштиришни ташкил этиш ҳисобланади.

Тупроқ ва иқлим шароитларидан келиб чиқиб Қўрғонтепа, Китоб, Шаҳрисабз, Янгиқўрғон, Булунғур, Зомин, Бахмал, Бўстонлиқ туманлари уруғликка мўлжалланган картошкани етиштиришга ихтисослаштирилган туманлар этиб белгиланди.
Фирдавс БЕК

Теглар:картошка қарор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар