Президентнинг айтганлари амалий тасдиғини топмоқда.
Реклама
Ўзбекистонда сўнгги вақтларда картошка нархининг ошиб кетиши аҳоли орасида кўплаб эътирозларга сабаб бўлгани сир эмас. Бу масала ҳатто ҳукумат даражасида кўриб чиқилди. Пахта экиладиган майдонлар ўз ўрнини мева ва сабзавотларга, хусусан, картошкага бўшатиб берди.
Халқимиз картошкани нон каби севиб истеъмол қилади. Бусиз тайёрланадиган таомлар ҳам кўп эмас, кундалик таомномадан эса лоақал бир маҳал картошкали овқат ўрин олади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунидаги нутқида “Халқимизни энг кўп истеъмол қилинадиган озиқ-овқат маҳсулот турларидан бири бўлган картошка билан тўла таъминлаш учун йилига ўртача 50 минг тонна сифатли картошка уруғини етиштиришимиз талаб этилади. Бунинг учун Голландия, Польша, Россия каби давлатлар билан ҳамкорликда замонавий лаборатория ускуналарига эга бўлган маҳаллий уруғчилик маркази ва махсус корхоналар ташкил этишимиз керак”, деган эди.
Президентнинг айтганлари ўзининг амалий тасдиғини топмоқда.
Зироатчиликдан хабардормисиз, картошка экиш, ундан мўл ҳосил олишни истайсизми? Ёки ушбу маҳсулотни бозорга янги кўринишда етказиб бериш бўйича тажрибали мутахассисларнинг кўмигига муҳтожмисиз?
ITE компанияси томонидан жорий йил 4-6 апрель кунлари пойтахт Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуасида “World Food” ўн саккизинчи халқаро озиқ-овқат саноати кўргазмаси бўлиб ўтади. Кўргазма доирасида OSC ва IAC компаниялари томонидан ташкил этилаётган семинарда картошка етиштириш ва уни сақлаш бўйича керакли маслаҳатларни олиб, фаолиятингизни бошлашингиз ёки уни янада кенгайтиришингиз мумкин.
Семинарда “Картошка уруғи етиштириш, экиш, парваришлар, ҳосил олиш”, “Маҳсулотни узоқ муддат сифатли сақлаш”, “Қайта ишлаш, ярим тайёр ёки тайёр маҳсулот, жумладан, музлатилган картошка сомончалари ишлаб чиқариш”, “Музлатилган ярим тайёр ва тайёр маҳсулотларни узоқ муддат сифатли сақлаш” юзасидан маслаҳатлар берилади.
Эътиборли жиҳати шундаки, бундай тадбир Ўзбекистонда илк бор ташкил этилмоқда. Семинар давомида Туркиянинг Bigtem, Frigo Mekanik, Kingspan компаниялари тажрибали мутахассислари иштирок этадилар. Семинар-тренингда иштирок этиш бепул, қатнашиш истагида бўлганлар қуйидаги телефонларига мурожаат қилиб, маълумот қолдиришлари тавсия этилади.
Тел.: +998 71 233 21 60
Эслатиб ўтамиз, семинар-тренинг иштирокчилари сони чегараланган.
Семинар 4 апрель куни соат 11:00 дан 15:00 гача “Ўзэкспомарказ” кўргазмалар мажмуасининг 1-павильонида бўлиб ўтади.
Гувоҳнома № 004119