Испанияда бугунги кунда мухторият билан боғлиқ муаммолар юзага келди.
Туркия Республикаси расмийлари Каталония парламенти томонидан мустақиллик эълон қилинганини қоралаган ва Испания ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишини маълум қилганлиги ҳақида баёнот берди.
Ушбу баёнот матни Туркия ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида эълон қилинди.
Туркия ҳукумати мазкур муаммо минтақада кескинликни оширмаслигига ҳамда демократия, қонун устуворлиги тамойили асосида ҳал этилишига ишонч билдирган.
Бундан ташқари, Шотландия ҳукумати Каталония ҳукумати позициясига ҳурмат билдирган ҳолда мухториятнинг мустақиллигини тан олмаган.
Шотландия ташқи ишлар вазири Фиона Хислоп берган баёнотида Шотландия Каталония ҳукумати позициясини тушунишини ҳамда ҳурмат қилиши айтиб ўтган. Ушбу баёнотда Каталония ўз келажагини ўзи белгилаш ҳуқуқи мавжудлиги қайд этилган.
Маълумот учун, Каталония парламенти Испаниядан мустақил бўлишни маъқуллаб овоз берган эди. Бироқ Испания сенати мамлакат конституциясининг 155-моддасини қўллашга қарор қилган эди. Қарорга кўра, мухториятда Мадриднинг бевосита бошқаруви киритилган.