Ўзбекистон-Канада сиёсий маслаҳатлашувларининг 6-раунди бўлиб ўтади.
Жорий йилнинг 30-31 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Канада Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг олтинчи раунди бўлиб ўтиши режалаштирилган.
ТИВ Матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу тадбирда иштирок этиш учун Канада Ташқи ишлар, савдо ва ривожланиш вазирлигининг Қутб олди минтақаси, Шарқий Европа ва Евросиё масалалари бўйича Бюроси Бош директори Элисон ЛеКлаир бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Шунингдек, ташриф дастурига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Ташқи савдо вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида учрашувлар ўтказиш киритилганлиги айтиб ўтилган.