10–11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган халқаро конференцияда “Qalampir.uz” таҳририяти раҳбари Қамариддин Шайхов ҳам иштирок этади.
“Марказий Осиё: Ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзуидаги халқаро конференцияда 500 дан зиёд сиёсатчилар ва юқори лавозимдаги давлат вакиллари иштирок этади.
Конференция дастурига кўра, Мавлуд Чавушўғлу ҳам муҳокамалар ўтказади.
Режага кўра, Марказий Осиё хавфсизлиги, ва ривожланиши, шунингдек, минтақа давлатлари ўртасида сиёсий, савдо ва ижтимоий соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади.
Аввалроқ мазкур конференцияда иштирок этиш учун Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев ҳам Ўзбекистонга ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.
Шунингдек, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Рашид Алимов ҳам Ўзбекистонда Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашган эди.
Таъкидлаш керакки, 10–11 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган “Марказий Осиё: Ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзуидаги халқаро конференцияда “Qalampir.uz” таҳририяти раҳбари Қамариддин Шайхов ҳам қатнашади. Кўплаб муҳокамаларга бой бўлиши кутилаётган конференция иши тезкорлик билан сайтимизда ёритиб борилади. Кузатишда давом этинг.