Туркияликларга виза тизими осонлаштирилади.
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида сиёсий, савдо, иқтисодий, илмий, техникавий ва маданий ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Президентининг қарори қабул қилинди.
Ушбу қарор Туркиядан Ўзбекистонга саёҳат ва бизнес юритиш мақсадида келаётган одамларга қулайлик яратиш мақсадида имзоланган.
Кўпмарталик визалар уч иш кунида тақдим этилиши белгиланган. Бунда ҳужжат қабул қилинган кун ҳисобга олинмайди.
Бундан ташқари, Ўзбекистонга сайёҳ сифатида келадиган Туркия фуқароларига бериладиган бир ойгача муддатга мўлжалланган визалар ҳам уч иш кунида тақдим этилади.
Бунда туристик ваучер ва таклифномани тақдим этиш талаби қўйилади.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев келаси ҳафта Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг таклифига кўра давлат ташрифи билан Туркияга жўнаб кетади.