Доцент Наргис Қосимова назарда тутган аёл Турин политехника академик лицейининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Садоқат Сафарова бўлган.
Наргис Қосимова мулоҳазаларида академик лицейнинг Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари дарсларга кечикиб келаётган ўқувчиларни қарғаб кутиб олаётгани, уларни ҳақорат қилаётгани ҳақида ёзганди.
“Qalampir.uz”нинг аниқлашича, филология фанлари номзоди, доцент Наргис Қосимова назарда тутган аёл Турин политехника академик лицейининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Садоқат Сафарова бўлган. Ўтган оз вақт ичида таҳририятимиз ходимлари бу ўқитувчининг суратини топишга ҳам улгурди.
Мақолада академик лицей маъмурияти бу ўқитувчига нисбатан чора кўришидан умид қилишимиз ҳақида айтган эдик. Боиси тилидан қарғиш ва ҳақорат тушмайдиган киши қандай қилиб Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор муовини бўлиши мумкин. Афсуски, кўплаб мактаблар ва академик лицейлар, касб-хунар коллежларида бу лавозим эгаси сифатида маълум саналар муносабати билан байрам ташкил этадиган, болаларнинг формага қатъий риояга этишини назорат қилишга масъул киши тушунилади. Аслида уларнинг кўпчилигига маънавиятдан сабоқ керак.
Биринчи мақола чоп этилгандан кейин, таҳририятимизга Турин политехника академик лицейидан қўнғироқ бўлди. Телефон қилган қиз лицей директори “Qalampir.uz” раҳбари билан боғланмоқчилигини айтдию муддаосини аниқ тушунтириб бера олмади. Бизга эса навбатдаги илтимос ёки таҳдиддек туюлди. Кузатамиз!