Қорақалпоғистонлик абитуриент бир нечта олийгоҳга ҳужжат топширган эди.
Саодат Садирбаева ҚДУ қошидаги 3-сонли академик лицейнинг математика-инглиз тили йўналишини тугатган.
У ўқишга кириш мақсадида бу йил Турин политехника университетининг Тошкент филиали, Тошкентдаги Вестминстер университети, Тошкент ИНХА университети ва Тошкент ахборот технологиялари университетига ҳужжат топширган эди. Имтиҳон жавоблари эълон қилингач, Саодатнинг ушбу олий ўқув юртларининг барчасига қабул қилингани маълум бўлди.
Барчасини тарозига қўйиб, бироз мулоҳаза қилиб олгач, у ИНХА унивеситетида билим олишга қарор қилганлигини маълум қилди.